АсосийJinoyat
30.08.2023 13:51
5174

Тошкент вилоятида “колодец” ичидан 2 яшар боланинг мурдаси топилди

'Тошкент вилоятида “колодец” ичидан 2 яшар боланинг мурдаси топилди'ning rasmi

Тошкент вилояти Зангиота туманида 2 ёшли бола қудуқ ичидан ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов darakchi.uz'га маълум қилди.

Кеча, 29 август куни соат тахминан 17:30 ларда Зангиота тумани “Қаҳрамон” маҳалласида яшовчи 2021 йилда туғилган И.У. хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида вояга етмаган  И.У. ўзининг яшаш хонадонининг ташқарисида жойлашган қудуқ ичидан ўлган ҳолда топилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга кадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар