Дания Қуръон, Инжил ва Тавротни оммавий равишда ёқишни тақиқлайди. Бу ҳақда ушбу мамлакат адлия вазири Питер Хуммелгорднинг сўзларига таяниб TASS ахборот агентлиги хабар берган.
Хуммелгорднинг маълум қилишича, муқаддас китобларнинг ёқиб юборилиши Дания фуқаролари учун ҳам уйда, ҳам хорижда хавфсизликка таҳдидларни кучайтирган.
Қайд этилишича, ҳозирда Дания ҳукумати тегишли қонун лойиҳасини тайёрламоқда. Агар қонун қабул қилинса, қоидабузарлар икки йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади.