1

Фарғондаги чойхонада 25 ёшли йигитни пичоқлаб ўлдирган шахс топилди

ЖИНОЯТ 06.09.2023, 09:06
Фарғондаги чойхонада 25 ёшли йигитни пичоқлаб ўлдирган шахс топилди

Бундан бир неча ой аввал, 21 июнь куни Данғара туманидаги “Марокаш” номли чойхонасида қотиллик юз берган эди. Унда 25 ёшли йигит пичоқлаб ўлдирилган. 

Воқеа тафсилотларига кўра, О.З. Данғара туманидаги “Марокаш” номли чойхонада ўртоқлари билан ўтирган вақтида, 1998 йилда Қўқон шаҳрида туғилган Ж.У. бир нечта танишлари  билан чойхонага келиб, фуқаро О.З.ни ўзлари турган жойга чақириб, ўзаро гап талашиб жанжаллашиб, ёнида бўлган ўткир тиғли жисм билан О.З.нинг ўнг кўкрак қафасига уриб, тан жароҳати етказган. Натижада О.З тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ж.У.га нисбатан қидирув эълон қилинган эди.

Айни пайтда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизматининг "darakchi.uz"га хабар беришича, Қўқон шаҳридаги тозалаш махсус-профилактик тадбирлари доирасида вилоят ИИБ ҳамда ДХХ хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ж.У. қўлга олиниб, унга нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Қайд этилишича, юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо берилиб, жазо муқаррарлиги ва қонун устуворлиги таъминланади. 
 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1