1

Ўзбекистон Украинадаги 1-синф болаларига ўқув қуролларидан иборат тўплам юборди

СИЁСАТ 07.09.2023, 12:43
Ўзбекистон Украинадаги 1-синф болаларига ўқув қуролларидан иборат тўплам юборди

Ўзбекистон жамоат ташкилотлари ва ишбилармонлар номидан украиналик болаларга инсонпарварлик ёрдами юборилди. Бу ҳақда Украинанинг Тошкентдаги элчиси Николай Дорошенко хабар қилди.

Маълум қилинишича, ёрдам пакетида эркаклар, аёллар ва болалар учун футболкалар, шунингдек, 2000 та биринчи синф тўплами мавжуд. Тўплам ичида мактаб сумкаси, дафтар, расм дафтари, рангли қоғоз, пластилин тўплами, ручка, елим, қалам, рангли қалам, акварел ва қалам қутиси киритилган.

Гуманитар юкни Украина—Ўзбекистон дўстлиги халқаро жамияти раҳбари Любомир Башинский қабул қилиб олган. 

Биринчи синф ўқувчилари учун тўпламлар Закарпат вилояти маъмуриятининг кўчирилганлар марказига топширилган. Улар Харков, Херсон, Николаев ва Запороже вилоятларидан етимлар ва кўчирилганларнинг болаларига топширилади.

Эслатиб ўтамиз, август ойида ҳам нодавлат нотижорат ташкилотлари ва Ўзбекистон бизнес тузилмалари Украинага 10,5 тонна гуманитар ёрдам жўнатган эди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1