1

Қозоғистонда 5 ёшли қизчани зўрлаб, ўлдирган эркак умрбод қамоқ жазоси ва кимёвий кастрацияга ҳукм қилинди (видео)

ЖИНОЯТ 07.09.2023, 21:18
Қозоғистонда 5 ёшли қизчани зўрлаб, ўлдирган эркак умрбод қамоқ жазоси ва кимёвий кастрацияга ҳукм қилинди (видео)

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида 5 ёшли қизчани зўрлаб, ўлдирган хавфли рецидивист умрбод қамоқ жазоси ва кимёвий кастрацияга ҳукм қилинди. Бу ҳақда Zakon.kz хабар берди.

Қайд этилишича, 2023 йилнинг 13 июл куни маҳаллий вақт билан 13:00 лар атрофида Туркистон вилоятининг Сариоғоч туманида яшовчи 5 ёшли Еркежан Нурмахан исмли қизча йўқолиб қолган. Қизнинг онаси унинг йўқолгани ҳақида ариза берган. Уни қидиришга деярли бутун қишлоқ аҳолиси қўшилган. Шу куни қизчанинг жасади зўрлаш аломатлари билан топилган. Гумонланувчини ҳам қишлоқ аҳолисининг ўзи аниқлаган.

Маълум бўлишича, жиноятни муқаддам қотилликда айбланиб 10 йилга қамалган хавфли рецидивист содир этган. У, шунингдек, 2023 йилда баданга оғир шикаст етказгани учун шартли қамоқ жазосига ҳам ҳукм қилинган.

Суд ҳукмига кўра, у умрбод қамоқ ва кимёвий кастрация жазоси тайинланган. Айбланувчи жазони қаттиқ режимдаги колонияда ўташи белгиланган. Шунингдек, у марҳумнинг оиласига 100 миллион тенге (214,9 минг доллар) маънавий зарарни ҳам тўлайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1