АсосийJamiyat

Бухорода содир бўлган даҳшатли автоҳалокатда 8 нафар наманганлик вафот этди

'Бухорода содир бўлган даҳшатли автоҳалокатда 8 нафар наманганлик вафот этди'ning rasmi

Бухоро-Хоразм йўлида 8 кишининг ўлимига сабабчи бўлган даҳшатли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда “darakchi.uz” манбаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 9 сентябрь куни соат 06:48ларда Бухоро вилояти Ромитан туманида Наманган вилояти давлат рақами бўлган “Damas” русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган "FAW” русумли юк автомобили билан тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир булган.

Автоҳалокат оқибатида 3 нафар фуқаро воқеа жойида ва 5 нафари шифохонада вафот этган. Вафот этганларнинг барчаси Наманган вилоятидан бўлиб, улар орасида 9 ёшли қизалоқ ҳам бўлган.

Воқеа жойига Прокуратура, ФВБ, ИИБ, ССБ ҳамда тезкор тергов гуруҳи ходимлари чиқишган.

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилаётгани хабар қилинди.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар