1

Марокашдаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони 1000 дан ошди

ДУНЁ 09.09.2023, 21:27
Марокашдаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони 1000 дан ошди

9 сентябрга ўтар кечаси Марокашда содир бўлган 6,9 магнитудали зилзила қурбонлари сони 1037 кишига етди, яна 1204 киши жароҳат олди, деб хабар қилмоқда Ал-Арабия телеканали Ички ишлар вазирлиги.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Марокашда 6,9 балли кучли зилзила содир бўлгани ва унда 300 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Шундан сўнг, Марокашнинг марказида содир бўлган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 632 кишига етгани, 329 киши эса жароҳатлангани ҳақида хабар қилдик.

Аҳолининг хабар беришича, ЮНЕСКО'нинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган эски шаҳарда ҳам уйлар қулаган. Маҳаллий телевидение масжид вайрон бўлганини ва машиналар мажақланиб кетганини кўрсатди. Қутқарув хизматлари вайроналарни тозалашда давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1