АсосийDunyo
10.09.2023 12:18
1719

Жазоир Марокашга жўнатиладиган ёрдамлар учун ҳаво ҳудудини очишни эълон қилди

'Жазоир Марокашга жўнатиладиган ёрдамлар учун ҳаво ҳудудини очишни эълон қилди'ning rasmi

Жазоир ўз ҳаво ҳудудини Марокашга йўналтириладиган инсонпарварлик ва тиббий парвозлар учун очишини эълон қилди.

Ўтган йили Марокаш билан алоқаларини узган қўшни давлат Марокашда юз берган кучли зилзила қурбонларига гуманитар ёрдам етказилишини осонлаштириш учун ҳаво ҳудудини очишга қарор қилган.

Шунингдек, Жазоир президенти Абдулмажид Теббун зилзиладан жабр кўрган ҳудудларга бирдамлик белгиси сифатида ўз мамлакатининг инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишга тўлиқ тайёрлигини билдирган.

Маълумот учун, айни вақтга қадар зилзила оқибатида мамлакатда 1100 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани хабар қилинди.

Марокаш ҳарбийлари зилзила қурбонлари ва талофатларини камайтириш учун қўшин ва бошқа кучларни жойлаштирган.

Бир қатор давлатлар, жумладан, Буюк Британия, Исроил, Жазоир ва Тунис мамлакат аҳолисига ёрдам бериш учун Марокашга қидирув-қутқарув ва тегишли мутахассисларини жўнатишга тайёрлигини маълум қилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар