Европарламент Беларусь фуқароси Александр Лукашенкони Украинанинг Россия томонидан босиб олинган вилоятларидан болаларни ноқонуний олиб чиқишда иштироки қайд этилган резолюциясини қабул қилди. Бу ҳақда Европарламент сайтида маълум қилди.
Айтилишича, 2150 дан ортиқ болалар, жумладан, етим болалар босиб олинган Украина ҳудудларидан Беларусга кўчирилиб, уларнинг онги нотўғри маълумотлар билан “заҳарланган”.
Ҳужжатда Европарламентнинг ушбу жиноятдан хавотири ҳақида сўз боради. Шунингдек, Европа Иттифоқи вакиллари Халқаро жиноий судни Александр Лукашенкони ҳибсга олиш учун халқаро ордер бериш масаласини кўриб чиқишга чақирган.
Европарламент Лукашенко режимининг Россиянинг Украинага қарши урушига аралашувини, шунингдек, унинг нафратли нутқи, дезинформацияси ва Москва даъволарига мос келадиган ташвиқотини қоралаган. Депутатлар Лукашенко режимига Россия ўқ-дорилари ва ҳарбий техникасининг кўп миқдорда етказиб берилиши, шунингдек, Россия қўшинларининг Беларусь ҳудудига киритилишидан хавотирдалигини билдирган.
“Махсус халқаро трибунал нафақат Путин ва Россия сиёсий ва ҳарбий раҳбарияти, балки Беларусь раҳбариятининг ҳам жиноятларини тергов қилиш ваколатига эга бўлиши керак”, дейилади ҳужжатда.