АсосийDunyo
2434

Қозоғистонда коррупционерлар реестри яратилади

'Қозоғистонда коррупционерлар реестри яратилади'ning rasmi

Қозоғистон коррупцияга қарши кураш хизмати коррупционер мансабдор шахсларнинг давлат реестрини жорий этиш режасини эълон қилди. Бу ҳақда “Vlast.kz” хабар берди.

“Реестрга коррупцияда айбдор деб топилган шахс ҳақидаги барча маълумотлар киритилади. Бу иш берувчиларга потенциал номзодни поклик ва ҳалоллик бўйича текшириш имконини беради”, дейилади хабарда.

Шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш таклиф этилмоқда.

Бундан ташқари, парламентда пора бериш ваъдаси ва таклифини жиноий жавобгарликка тортиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар