Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Швейцариянинг “ГЛОБОГАТЕ Cонcепт АГ.” ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тажрибали тиббиёт ходимларини Германия тиббиёт муассасаларига ишга жалб қилиш дастури ишлаб чиқилган.
Номзодлар учун талаблар:
- Умумий ҳамширалик учун – шифохонанинг турли бўлимларида камида 2 йиллик тажрибага эга ҳамширалар (фақат беморларни парваришлаган) бўлиши;
- 39 ёшдан ошмаган бўлиши;
- шифохонада иш тажрибасига эга бўлиши (стоматолог, ўқитувчилик ва доришунослик, гинекология, шошилинч тез тиббий ёрдам, педиатрия, поликлиника-патронаж, акушерлик соҳасида шуғулланган номзодлар қабул қилинмайди);
- судланмаган бўлиши;
- жисмонан соғлом бўлиши;
- тиббиёт коллежи (фақат 3 йиллик диплом ёки ОМХ) тамомлаган бўлиши;
- беморларга ғамхўрлик қилиш қобилиятига эга бўлиши;
- Ангрен шаҳрида ташкил этиладиган немис тили курсларида 10 ой давомида ўқиш (2 босқичли танловлардан муваффақиятли ўтган номзодларгина дастурда иштирок этади);
- номзодлар немис тили курсларида қатнашаётган вақтда меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслиги;
- Тошкент шаҳридаги Гёте институти имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиши;
Лойиҳада иштирок этиш истагида бўлган фуқароларга қуйидаги шароитлар яратиб берилади:
- Ангрен шаҳрида бепул турар жой;
- ўқув хонаси;
- ойлик стипендия (6 ой).
Шунингдек, “ГЛОБОГАТЕ Cонcепт АГ.” қуйидаги харажатларни қоплаб беради ва хизматларни кафолатлайди:
- немис тили ўқитувчиси ва ўқув материаллари;
- тил даражаси учун Тошкентдаги Гёте институтида имтиҳон топшириш;
- ҳужжатларни таржима қилиш ва тасдиқлаш;
- ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган номзодлар учун виза олиш ва Германияда ишга жойлашиш;
- Тошкент халқаро аэропортидан Германияга авиачипта ва Германиядаги аеропортдан иш жойигача трансфер;
- меҳнат шароитлари немис ҳамширалари билан бир хил (ойлик 2 450 € дан бошланади, нафақа, суғурта, таътил) ва бутун жараён давомида доимий қўллаб-қувватлаш.