Эрдўғон Илон Маск билан учрашди

ДУНЁ 18.09.2023, 10:02
Эрдўғон Илон Маск билан учрашди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон америкалик тадбиркор, “Тесла” ва “SpаcеХ” компаниялари асосчиси Илон Маск билан учрашди.

“Report” нинг АҚШ бюроси хабар беришича, учрашув Нью-Йорк шаҳрида фаолият юритувчи “Турк уйи”да бўлиб ўтган.

Эрдўғон И. Маскдан ташқари АҚШнинг “Cоcа-Cоla”, “Амазон” каби кўплаб йирик компаниялари инвесторлари билан ҳам учрашади.

Эслатиб ўтамиз, Туркия президенти БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида иштирок этиш учун Нью-Йоркка хизмат сафари билан борган эди. Ташриф давомида у АҚШ президенти Жо Байден, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, шунингдек, қатор давлат раҳбарлари ва ҳукумат вакиллари билан учрашади.

Президентнинг ташрифи 20 сентябрь куни якунланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1