Эронда Маҳса Аминий вафотининг йиллиги муносабати билан 130 дан ортиқ киши ҳибсга олинди

ДУНЁ 18.09.2023, 11:04
Эронда Маҳса Аминий вафотининг йиллиги муносабати билан 130 дан ортиқ киши ҳибсга олинди

Эрон полицияси 16 сентябрь куни, 22 ёшли эронлик Маҳса Аминий ўлимининг йиллиги муносабати билан 137 кишини ҳибсга олди. Ҳибсга олинганлар ҳақида Ғарбий Озарбайжон вилояти ҳуқуқ-тартибот кучлари раҳбари Раҳим Жаҳонбахш маълум қилди, дея хабар беради IRNA. Икки фуқароликка эга бўлган шахс ҳам “тартибсизликлар ва қўпорувчилик уюштиришга уриниш”да гумон қилиниб, қўлга олинган.

“Ҳозирда ижтимоий тармоқларда Ғарбий Озарбайжон вилоятида аҳолини тартибсизликларга чақирган 137 киши топилган. 85 нафар фойдаланувчининг саҳифалари таҳлил қилиниб, улар орқали жамоатчиликни нотўғри йўлдан оздиришга ва уларни тартибсизликларга ундашга уринган”, — деди Раҳим Жаҳонбахш. Улардан фақат 14 нафари ҳибсга олинган.

Ҳуқуқ ташкилоти Ҳенгавнинг айтишича, хавфсизлик кучлари курдлар яшайдиган Маҳобод шаҳрида ўт очган. Камида бир киши жароҳатланган. Кирмоншоҳ шаҳрида яна бир неча киши яраланган. Бироқ, ҳеч қандай ҳодиса ҳақида расмий тасдиқланмаган.

Эрон шимоли-ғарбидаги Аминийнинг она шаҳри Сақезда полиция “полиция огоҳлантиришига эътибор бермаган” эркакни оғир яралади, деб хабар берди Фарс ахборот агентлиги.

Шунингдек, Теҳрон вилоятидаги Қарчак қамоқхонасининг аёллар бўлимида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берди. Маҳкумлар қатл қилишдан олдин кийимларига ўт қўйишган. Ёнғин ўчирилди. Қурбонлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, ўлимидан сўнг Эронда оммавий намойишлар бошланган 22 ёшли Маҳса Аминий полиция томонидан ҳижобни нотўғри кийгани учун ҳибсга олинган. Қиз ҳибсхонада вафот этган. Эрон хавфсизлик кучлари ўлим сабабини юрак хуружи деб кўрсатди. Қизнинг яқинлари у полиция томонидан калтакланганидан кейин вафот этган деб тахмин қилган.

Бундан роппа-роса бир йил муқаддам қизнинг ўлимидан сўнг бутун Эронда “Аёл, ҳаёт, эркинлик” шиори остида оммавий намойишлар бўлиб ўтди. Аёллар сочларини қирқиб, ҳижобларини куйдирдилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1