1

Тошкентда сохта уй-жой олди-сотди шартномалари орқали 4 млрд сўм маблағ талон-торож қилингани аниқланди

ЖИНОЯТ 18.09.2023, 17:11
Тошкентда сохта уй-жой олди-сотди шартномалари орқали 4 млрд сўм маблағ талон-торож қилингани аниқланди

Интернет сайтларда Тошкент шаҳридаги Яшнобод туманидаги уй-жой билан боғлиқ фирибгарлик содир қилинганлиги ҳақидаги мақола  эълон бу қилинган эди.

Бош прокуратура Матбуот хизматининг хабар беришича, кўрсатилган ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилди.

Аниқланишича, "Z.G." МЧЖ раҳбари А.А. хонадон сотиб олиш истагини билдирган 23 нафар фуқаролар билан сохта олди-сотди шартномалари тузиб, фуқароларнинг жами 4 млрд. сўмдан ортиқ пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, қурилишни тугатмасдан, хонадонларни фуқароларга расмийлаштириб бермасдан, ўзганинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш учун ички ишлар органига юборилди.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1