1

“Ҳакам битта жиддий хато қилди, Неймарга қизил бермади”

СПОРТ 19.09.2023, 13:08
“Ҳакам битта жиддий хато қилди, Неймарга қизил бермади”

Хабарингиз бор куни кеча ОЧЛ 1-тур доирасида “Ал Ҳилол” – “Навбаҳор” учрашуви бўлиб ўтди. Ўйинда дастлаб мезбон “Навбаҳор” футболичиси Тома Табатадзе 52 дақиқада ҳисобни очган бўлса, “Ал Ҳилол” футболчиси 90+10 дақиқада ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. 

Учрашувдан сўнг “Ал Ҳилол” бош мураббийи Жорже Жезуш “Навбаҳор” ҳақида кескин фикрлар билдирди.

“Ўйин қийин бўлди. Ҳар дақиқада рақиб футболчисининг майдонда ётгани сабабли ўйин темпи тушиб кетди. Бир вақтнинг ўзида 2-3 нафар футболчи майдонда ётибди, мен бундай футболга ўрганмаганман.  
Бугунги натижа мени умуман хавотирга солмайди, чунки биз бугун футбол кўрмадик. Мен бундай зерикарли ва кулгули футбол ўйнаб кўрмаганман. Мен 35 йиллик фаолиятимда “Навбаҳор”дек вақтни чўзиб, анти-футбол ўйнайдиган жамоани кўрмаганман.

Биз футбол ўйнашни хоҳламайдиган жамоага қарши баҳс олиб бордик. Барча ҳакамнинг ҳаракатларини кўрди, унинг даражаси рақибимиз билан бир хил экан”, - деди мураббий.

Бунга жавобан футбол шарҳловчиси Даврон Файзиев эса

“Ал Ҳилол бош мураббийи Жорже Жезуш ўйиндан кейин эмоцияга берилиб гапирибди шекили. 35 йиллик фаолиятимда бундай вақт чўзишни кўрмаганман дебди. Биз, осиёлик мухлислар бу гапга шунчаки кулиб қўйдик. Ҳакам савияси рақибга яраша дебди. Бу эса ҳурматсизлик. Ўзи шундоғам Осиёда энг кучлилардан бўлган жамоанг трансферлар учун яна 300 миллион сарфлади, агар шу шароитда ҳам ҳимоявий футболга қарши чора қўллашни билмасанг, демак ниманидир нотўғри қиляпсан. Ҳакам битта жиддий хато қилди, Неймарга қизил бермади”, - дея ўзининг расмий каналида пост қолдирди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1