Саида Мирзиёева АҚШда илм-фан ва бошқа соҳаларда муваффақиятларга эришаётган ўзбекистонликлар билан учрашди

ЖАМИЯТ 19.09.2023, 17:44
Саида Мирзиёева АҚШда илм-фан ва бошқа соҳаларда муваффақиятларга эришаётган ўзбекистонликлар билан учрашди

Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева АҚШда илм-фан ва бошқа соҳаларда муваффақиятларга эришаётган ўзбекистонликлар билан учрашиб, улар билан суҳбатлашди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram даги каналида маълум қилди.

Улар қаторида Колумбия университетида Ўзбекистондан биринчи аёл-профессор Азиза Шоназарова, Висконсин университети катта илмий ходими Бекзод Ҳошимов, Гарвард университети катта илмий ходими Ботир Қобилов ҳам бор.

Саида Мирзиёева илм-фан ва бошқа соҳаларда юксак муваффақиятларга эришаётган ўзбекистонликлар йилдан йилга кўпайиб бораётганидан хурсандлигини билдирган.

“Йигит-қизларимиз меҳнати жаҳоннинг энг нуфузли таълим муассасаларида қандай эътироф этилаётганини кўриб, ғурурланаман. Ва ишонаманки, вақти келиб бу ёшларимиз юртимиз илм-фанини ривожлантиришга ҳам ўз ҳиссаларини қўшадилар”, — деб ёзади Мирзиёева.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1