Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ ёшлар тўйда оммавий муштлашув уюштиргани акс этган видео тарқалди.
Ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 2 сентябрь куни Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги тўйхонада содир бўлган. Маълум бўлишича, муштлашувда келин-куёвнинг дўстлари ва қариндошлари иштирок этган.
Мазкур ҳодисанинг 11 нафар иштирокчисига нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Қўшимча қилинишича, воқеадан кейин томонлар учрашиб, бир-бирларига қарши ёзилган аризаларни қайтариб олишган.