АсосийDunyo

Ливияликлар шаҳар мэрининг уйини ёқиб юборди. Сабаби...

'Ливияликлар шаҳар мэрининг уйини ёқиб юборди. Сабаби...'ning rasmi

Ливиянинг Дерна шаҳрида ўтган ҳафта юз берган ҳалокатли сув тошқинига расмийлар томонидан тегишли чоралар кўрилмагани учун юзлаб намойишчилар шаҳар мэрининг уйини ёқиб юборди, дея хабар қилмоқда "zamon.uz".

Намойишчилар душанба куни кечқурун шаҳардаги Саҳоба масжиди олдида тўпланиб, кўпчилик Ливия ҳукуматининг юқори амалдорларини ишдан бўшатишга чақирган. Натижада, Дерна шаҳар кенгаши тарқатиб юборилди.

Интернет ва мобиль алоқа блокланган ва оммавий ахборот воситаларига тўсқинлик қилиш мақсадида журналистларга мамлакатни тарк этишга буйруқ берилган.

Икки эски ва вайронага айланган тўғон қулаб, шаҳарни сув босганидан кейин 10 мингдан ортиқ одам расман бедарак йўқолган.

БМТ хабарига кўра, Ташкилот гуруҳларидан бирига шаҳарга киришга рухсат берилмаган.

"Биз воқеа жойида қидирув-қутқарув гуруҳлари, тез тиббий ёрдам гуруҳлари ва Дернада бўлган БМТ ҳамкасбларимиз ишлашда давом этаётганини тасдиқлашимиз мумкин", — деди ташкилот вакили.

Намойишчиларнинг фикрича, шаҳар ҳокимияти уларни катта миқдорда ёмғир кутилаётгани ҳақида огоҳлантирмаган.

Узоқ йиллик раҳбар Муаммар Қаддафий ағдарилганидан кейин ҳокимият учун кураш натижасида парчаланиб кетган Ливияда ҳозирда иккита ҳукумат мавжуд. Бири Триполида, иккинчиси эса мамлакат шарқида генерал Халифа Хафтар томонидан қўллаб-қувватланади.

 

    Бошқа янгиликлар