1

Россия ҳукумати бензин ва дизель ёқилғиси экспортига чеклов жорий қилди

ДУНЁ 21.09.2023, 21:16
Россия ҳукумати бензин ва дизель ёқилғиси экспортига чеклов жорий қилди

Россия ҳукумати ички бозорда ёқилғи нархини барқарорлаштириш мақсадида автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси экспортига вақтинчалик чекловлар киритди.

Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабарига кўра, тегишли қарорни бош вазир Михаил Мишустин имзолаган.

"Вақтинчалик чекловлар ёқилғи бозорини тўлдиришга ёрдам беради, бу эса ўз навбатида истеъмолчилар учун нархларни пасайтиради. Илгари ёқилғи бозоридаги вазиятни барқарорлаштириш учун ҳукумат биржага автобензин ва дизель ёқилғиси етказиб бериш стандартларини оширди. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари эҳтиёжлари учун ёқилғи харид қилиш ҳажмини тезкорлик билан тартибга солиш орқали мониторинг ҳам ташкил этилди”, - дейилади хабарда.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1