1

Амударё сувидан фойдаланиш Афғонистоннинг ҳуқуқи эканлиги айтилди

ДУНЁ 21.09.2023, 22:23
Амударё сувидан фойдаланиш Афғонистоннинг ҳуқуқи эканлиги айтилди

 Афғонистон Амударё ҳавзасидаги ҳеч бир давлат билан келишуви йўқлигини, сув ресурсларидан фойдаланиш Афғонистоннинг ҳуқуқи эканлигини билдирди.

Энергетика ва сув вазири вазифасини бажарувчи Абдул Латиф Мансурнинг айтишича, Афғонистоннинг амалдаги ҳукумати қўшни давлатлар хавотирларини бартараф этиш учун Амударё суви муаммосини муҳокама қилишга тайёр.

"Ўз хавотирларини билдирганлар келишув асосида шундай қилишлари керак, бироқ Афғонистоннинг бу ерда ҳеч ким билан сувга оид шартномалари йўқ, бизда ҳам бу соҳада ҳеч қандай келишув ёки шартномалар бўлмаган. Битим бузилган тақдирда. Биз ўз хавотирларимизни билдирамиз.Ҳозирги вазиятда Амударё ҳавзасида ҳеч ким билан келишувимиз йўқ”, — деди Мансур.

Бу уч кун муқаддам Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қуштепа канали қурилиши юзасидан хавотир билдирар экан, унинг “ишга топширилиши” Марказий Осиёдаги сув балансини тубдан ўзгартириши мумкинлигини айтган эди.

Шу билан бирга, бир қанча иқтисодчилар ва сув хўжалиги мутахассислари ҳозирги қурғоқчилик инқирози туфайли мамлакатнинг турли қисмларида сув тўғонлари қуриш ва сув ресурсларидан фойдаланиш зарурлигини таъкидладилар.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1