1

Туркияда ўзбекистонлик аёл турк эри томонидан ваҳшийларча ўлдирилди (видео)

ДУНЁ 23.09.2023, 12:50
Туркияда ўзбекистонлик аёл турк эри томонидан ваҳшийларча ўлдирилди (видео)

Туркияда ўзбекистонлик бўлган аёл шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи томони томонидан ўлдирилди, дея хабар берди мамлакат ОАВлари. 

Маълум қилинишича, Ўзбекистон фуқароси бўлган 46 ёшли Адилова Барно Дюзже шаҳрида туркиялик 68 ёшли турмуш ўртоғи билан бирга яшаб келган. Улар ўртасида юзага келган жанжал сабаб эркак аёлни пичоқлаган. Шундан сўнг эркакнинг ўзи тез ёрдам хизматига қўнғироқ қилиб, вазиятни маълум қилган.

Воқеа жойига полиция ва “тез ёрдам” етиб келган, бироқ текширувда аёлнинг вафот этгани аниқланган. 

Ҳодиса юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1