1

Ханчжоу-2022: Ўзбекистон терма жамоаси 4 та медални қўлга киритди

СПОРТ 24.09.2023, 10:17
Ханчжоу-2022: Ўзбекистон терма жамоаси 4 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси ХИХ ёзги Осиё ўйинларида дастлабки медалини қўлга киритди. “Почин” академик эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасида енгил вазн тоифасидаги жуфтлик дастурида иштирок этган Луизахон Исломова ҳамда Малика Тагматова ҳисобига ёзилди.

Иккинчи медал. Академик эшкак эшиш бўйича эркаклар ўртасида енгил вазнли спортчилар баҳсида Шаҳзод Нурматов ҳамда Собиржон Сафаралиев бронза медалига сазовор бўлди. Олтин ва кумуш медаллари эса Хитой ҳамда Ҳиндистон жамоаларига насиб этди. Эслатиб ўтамиз, бироз аввал мазкур дастурда аёллар ўртасида кечган “А” финалида Луизахон Исломова ҳамда Малика Тагматова кумуш медал эгасига айланишган эди. 

медал. Академик эшкак эшиш баҳсларида иштирок этаётган спортчиларимиз ҳар бир стартда шоҳсупага кўтарилишмоқда. Бу гал М2х дастурида иштирок этган Шаҳбоз Холмирзаев ҳамда Меҳрожбек Маматқулов жуфтлиги кумуш медалини қўлга киритди. Мазкур стартда олтин медал Хитой, бронза медали эса Индонезияга насиб этди.

Тўртинчи медал. М2- дастурида қатнашган академик эшкак эшувчиларимиз Шеҳроз Ҳакимов ҳамда Дилшоджон Худойбердиев марра чизиғини иккинчи бўлиб кесиб ўтишди. Ушбу дастурда олтин медал Гонконг, бронза медали Ҳиндистон жамоаларига насиб этди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1