"Ўзбекистон темир йўллари"нинг носоҳавий активларда иштироки қатъий тақиқланди

ЖАМИЯТ 25.09.2023, 20:07
"Ўзбекистон темир йўллари"нинг носоҳавий активларда иштироки қатъий тақиқланди

Президент раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда мутасаддиларга темир йўл станциялари ва улар атрофидаги бўш майдонлардан унумли фойдаланиб, комплекс логистика хизматлари ҳамда йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини шакллантириш топширилди. 

Соҳада IT аудитини ўтказиб, малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда “Ягона дарча” ахборот тизимини яратиш зарурлиги қайд этилди. Бунда, юк ташиш ҳужжатларини электрон расмийлаштириш, вагонларга GPS ўрнатиш ва онлайн омбор ахборот тизими йўлга қўйилиши лозим.

"Ўзбекистон темир йўллари"нинг носоҳавий активларини сотиш ёки бошқа тармоқларга ўтказиш, сотишдан тушган маблағларни темир йўл инфратузилмасини яхшилашга йўналтириш вазифаси қўйилди. Эндиликда "ЎТЙ"нинг носоҳавий активларда иштироки қатъий тақиқланади.  

Шунингдек, мутасаддиларга барча темир йўл кесишмаларини хатловдан ўтказиш ва тартибга солишга топшириқ берилди.

Белгиланган чора-тадбирлар ижроси бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиб, унинг амалга оширилиши юзасидан Президентга мунтазам ахборот киритиб бориш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш якунида соҳа учун масъулларнинг ахбороти ва таклифлари тингланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1