1

Андижонда 5 млрд сўм имтиёзли кредит олиб бериши эвазига 22 000 доллар талаб килган фуқаро қўлга тушди

ЖИНОЯТ 26.09.2023, 10:35
Андижонда 5 млрд сўм имтиёзли кредит олиб бериши эвазига 22 000 доллар талаб килган фуқаро қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан  тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда фуқаро И.А. ва бошқалар тадбиркор С.Я.нинг ишончига кириб, унга гўёки ҳудудий тижорат банкида ишловчи танишлари ёрдамида 5 млрд сўм имтиёзли кредит олиб бериши эвазига 22 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1