Озарбойжоннинг Шуша шаҳри ислом оламининг маданий пойтахти деб эълон қилинди

ДУНЁ 26.09.2023, 15:09
Озарбойжоннинг Шуша шаҳри ислом оламининг маданий пойтахти деб эълон қилинди

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтаётган Ислом олами маданият вазирларининг 12-конференсиясида Қорабоғдаги Шуша шаҳри 2024-йилдаги Ислом оламининг маданий пойтахти деб эълон қилинди.

Озарбайжон Маданият вазирлиги баёнотида айтилишича, Шуша шаҳри Озарбайжоннинг тарихий, маданий ва ижтимоий-сиёсий ҳаётининг муҳим марказларидан бири, шунингдек, ислом сивилизацияси рамзларидан бири бўлган.

Бундан ташқари, 2022 йил Озарбайжонда Шуша йили деб эълон қилинган.  

Шуша маданий ҳаётини жонлантириш мақсадида мусиқа байрамлари, шеърият кунлари ўтказилди, кўплаб миллий ва халқаро маданий тадбирлар ташкил этилди.  

Халқаро Туркий маданият ташкилоти (ТÜРКСОЙ) Шушани 2023 йилда туркий дунёнинг маданий пойтахти деб эълон қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1