АсосийJamiyat

Тошкентда 2 та юк машинаси Cobalt билан тўқнашди (видео)

'Тошкентда 2 та юк машинаси Cobalt билан тўқнашди (видео)'ning rasmi

Бугун, 26 сентябрь куни соат 01:00 атрофида Сергели тумани Хонобод кўчаси 12 бекат қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Аниқланишича, ушбу ЙТҲда 2002 йилда туғилган С.Б. бошқарувида бўлган MAN русумли юк машинаси, 2001 йилда туғилган Д.Ш. бошқарувида бўлган Cobalt ҳамда 1957 йилда туғилган Ш.Ф. бошқарувида бўлган Howo русумли юк машиналари иштирокида юз берган.

Мазкур ЙТҲ натижасида MAN ҳамда Howo русумли юк машинаси ҳайдовчилари тан жароҳат олган ва шифокорлар томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар