АсосийDunyo

Ироқдаги тўйда содир бўлган ёнғинда 100 киши ҳалок бўлди, яна 150 нафар одам жароҳатланган (видео)

'Ироқдаги тўйда содир бўлган ёнғинда 100 киши ҳалок бўлди, яна 150 нафар одам жароҳатланган (видео)'ning rasmi

Ироқнинг Найнава вилоятининг Ҳамдания туманида тўй маросимида содир бўлган ёнғин оқибатида 100 киши ҳалок бўлди, яна 150 киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда INA.

Ироқ Бош вазири Муҳаммад Шиа Ал-Судани ички ишлар ва соғлиқни сақлаш вазирларига ёнғиндан жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш учун барча имкониятларни сафарбар қилишни буюрди.

“Йўл-транспорт ҳодисасида жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун барча имкониятлар ишга солинмоқда”, — дейилади ҳукумат раҳбари матбуот хизмати хабарида.

Фуқаролик мудофааси ёнғинга тўй вақтида пиротехникадан фойдаланиш сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини айтди. Маросим ўтказилган залда ҳам ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилмаган. Ёнғин залнинг айрим қисмлари қурилиш вақтида ёнувчан ва арзон материаллар қўллангани учун қулаб тушган, деди фуқаро муҳофазаси ходимлари.

 

    Бошқа янгиликлар