Ўзбекистон ва Озарбайжон ОАВлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди (видео)

ЖАМИЯТ 27.09.2023, 20:30
Ўзбекистон ва Озарбайжон ОАВлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди (видео)

Ўзбекистон ва Озарбайжон. Тили, дини, маданияти бир бўлган бу икки давлат иқтисод, маданият,  санъат ва медиа каби жуда кўп соҳаларда узоқ йиллик ҳамкор ҳисобланади. Давлатлар орасидаги ана шундай дўст-биродарлик ришталари  яна бир карра мустаҳкамланди.  

Кеча, 2023 йилнинг 26 сентябрь куни  Editor.az раҳбари Фарид Шахбазлы, Azxeber.com бош муҳаррири Гаджыбек Гейдарли, бош директори Афсаладдин Агаларовлар ҳамда  Севимли телеканал бош директори Жалолиддин Сафоев, Darakchi.uz бош муҳаррири Фарида Эгамбердиева ва бош маслаҳатчи Рустам Жабборов иштирокида дўстона мулоқот бўлиб ўтди.  

Ўзаро суҳбат икки давлат ўртасидаги дўстлик, халқлар орасидаги маданий ўхшашлик, сиёсий ва иқтисодий ҳамкорлик ҳақида кечди.

Маълумот учун айтиш мумкинки, Azxeber.com Озарбайжоннинг етакчи интернет сайтларидан бири бўлиб, 2010 йилдан буён фаолият юритиб келади. Darakchi.uz эса Ўзбекистонда энг оммабоп сайтлар ўнталигидан ўрин олган.  

Шундан сўнг, Ўзбекистоннинг Darakchi.uz интернет сайти ва Озарбайжоннинг Editor.az ҳамда Azxeber.com сайти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандумда икки томон ўз мамлакатларининг ички ва халқаро ҳаётдаги долзарб воқеалари тўғрисида ўзбек, озарбайжон, рус ва инглиз тилларида тезкор ва ишончли ахборот материаллари билан мунтазам алмашиб туриш, соҳадаги илғор тажрибаларни ўрганиш, журналистика, фото мухбирлик, видео операторлик ва соҳага дахлдор бошқа мутахассислар малакасини ошириш мақсадида, ўзаро кадрлар амалиётини ўташи кабилар қайд этилган.

Бундан ташқари келгусида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, икки далат журналистлари форумини ўтказиш каби масалалар муҳокама қилинди.  

Суҳбат якунида меҳмонлар Севимли телеканали ҳамда Darakchi.uz таҳририяти жойлашган бино билан яқиндан таништирилди. Айтиб ўтиш жоизки, мазкур бинода Zamon.uz интернет нашри, Poytaxt радиоси каби бир қанча медиа бирлашмалар фаолият юритади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1