Аввал Ироқдаги тўйда содир бўлган ёнғинда 100 киши ҳалок бўлди, яна 150 нафар одам жароҳатлангани ҳақида хабар берилган эди.
Айни пайтда жароҳатланган сони 500 нафарга етган. Тўйдаги фожиа ортидан Ироқда уч кунлик мотам эълон қилинди.
Бу ҳақда Ироқ бош вазири Муҳаммад Шиа ал-Суданий қарор қабул қилди.
Ёнғинга пиротехникадан фойдаланиш сабаб бўлган.
Ҳодиса вақтида залда 800 киши бўлган.