1

Тошкент шаҳри Сергели туманидаги омборхона портлади

ЖАМИЯТ 28.09.2023, 07:22
Тошкент шаҳри Сергели туманидаги омборхона портлади

Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда  ФВВ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Шунга кўра, 16 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та автонарвон соат 02:48 да ҳодиса рўй берган ҳудудга етиб борган, ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари бўйича ҳозирча маълумот келиб тушмаган. Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.

"Сергели туманидаги ҳодиса "Самолёт қулаши оқибатида содир бўлган" мазмунидаги фейк хабарлар ижтимоий тармоқларга сиздирилмоқда. Бу мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди. Ёнғин ҳодисаси “Inter Logistics” МЧЖга қарашли омборхонада содир бўлган" дейилади хабарда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1