АсосийJamiyat

Тошкентдаги портлаш пойтахт аэропорти фаолиятига таъсир қилмади — Uzbekistan Airport

'Тошкентдаги портлаш пойтахт аэропорти фаолиятига таъсир қилмади — Uzbekistan Airport'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, Бугун, 28 сентябрь куни Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган божхона омборхонасида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлди. Айни пайтга қадар берилган маълумотларга кўра, портлаш ва ёнғин оқибатида жароҳатланганлар бор, қурбонлар ҳақида маълумот йўқ, ҳудудддаги қатор хонадонлар ва бошқа объектлар жиддий зарарланган. 

Uzbekistan Airport ҳодиса пойтахт аэропортига зарар етказмаганини маълум қилди. 

"Воқеа пойтахт аэропорти фаолиятига ҳеч қандай таъсир кўрсатмади. «Тошкент» халқаро аэропорти чекловларсиз одатий режимда ишламоқда", - дейилади хабарда. 

Айрим ижтимоий тармоқларда Сергели туманидаги ҳодиса "Самолёт қулаши оқибатида содир бўлган" мазмунидаги фейк хабарлар тарқалмоқда. 

“Бу мутлако ҳақиқатга тўғри келмайди. Ёнғин ҳодисаси “Inter Logistics” МЧЖга қарашли омборхонада содир бўлган”, дейилади ФВВ хабарда.

    Бошқа янгиликлар