АсосийJamiyat
28.09.2023 09:07
1959

Портлашдан талофат кўрган уйларнинг зарари қоплаб берилади — Тошкент ҳокими

'Портлашдан талофат кўрган уйларнинг зарари қоплаб берилади — Тошкент ҳокими'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, Бугун, 28 сентябрь куни Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган божхона омборхонасида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлди. Айни пайтга қадар берилган маълумотларга кўра, портлаш ва ёнғин оқибатида жароҳатланганлар бор, қурбонлар ҳақида маълумот йўқ, ҳудудддаги қатор хонадонлар ва бошқа объектлар жиддий зарарланган. 

Маълум қилинишича, Сергели туманидаги портлаш ва ёнғин бўйича вазият Тошкент ҳокимлиги томонидан тўлиқ назоратга олинган.  Қурувчи массивидаги портлашда жабрланган уй эгаларига етказилган зарар қопланади.

“Моддий зарар 2-3 кун ичида қопланади, бу муаммоларни ҳал қиламиз”, деди фавқулодда ҳодиса жойига етиб келган Тошкент ҳокими Шавкат Умурзоқов.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар