АсосийJamiyat

Қўқондаги хонадонда ҳам портлаш содир бўлди. 7 нафар одам жароҳатланган

'Қўқондаги хонадонда ҳам портлаш содир бўлди. 7 нафар одам жароҳатланган'ning rasmi

Фарғондаги хонадонлардан бирида газдан портлаш содир бўлди. Бу ҳақда "darakchi.uz" манбаси хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, кеча, 27 сентябрь куни соат 07:38ларда Қўқон шаҳар, Олой кучасидаги хонадонда газдан портлаш содир бўлган.

Ҳодиса натижасида 7 нафар одам куйиш жароҳатлари билан шаҳар шошилинч тиббий марказига олиб кетилган. Жароҳатланганларнинг 4 нафари болалар ва бир нафари чақалоқ бўлган. 

Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 28 сентябрь куни Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган божхона омборхонасида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлди. Айни пайтга қадар берилган маълумотларга кўра, портлаш ва ёнғин оқибатида жароҳатланганлар бор, қурбонлар ҳақида маълумот йўқ, ҳудудддаги қатор хонадонлар ва бошқа объектлар жиддий зарарланган. Тошкент ҳокими портлашдан талофат кўрган уйларнинг зарари қоплаб берилишини маълум қилди

Айни пайтда ёнғин майдони, жабрланувчилар сони аниқланмоқда. Воқеа жойига Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа масъуллар етиб борган.

    Бошқа янгиликлар