АсосийJamiyat

Портлаш сабаб Тошкентдаги ер усти метро бекати шикастланди

'Портлаш сабаб Тошкентдаги ер усти метро бекати шикастланди'ning rasmi

Сергелидаги портлаш сабаб Тошкентдаги ер усти метро бекати енгил шикастлаган, дея хабар бермоқда "Тошкент метрополитени" ДУК матбуот хизмати.   

Маълум қилинишича, ёнғин содир бўлган ҳудудга яқин бўлган метрополитеннинг Ер усти ҳалқа йўлининг "Қурувчилар" бекатининг меъморий қисмини енгил шикастлаган, аммо бу ҳолат йўловчи ва поездларнинг ҳаракатига таъсир кўрсатмаган.  

Барча метро бекатларида поездлар ҳаракати белгиланган жадвал асосида олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, бугун, 28 сентябрь куни Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган божхона омборхонасида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлди. Айни пайтга қадар берилган маълумотларга кўра, портлаш ва ёнғин оқибатида жароҳатланганлар бор, қурбонлар ҳақида маълумот йўқ, ҳудудддаги қатор хонадонлар ва бошқа объектлар жиддий зарарланган. Тошкент ҳокими портлашдан талофат кўрган уйларнинг зарари қоплаб берилишини маълум қилди

Айни пайтда ёнғин майдони, жабрланувчилар сони аниқланмоқда. Воқеа жойига Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа масъуллар етиб борган.

    Бошқа янгиликлар