Ўзбекистонда 2022 йилда содир бўлган табиий ва техноген офатларда 287 нафар инсон ҳалок бўлган

ЖАМИЯТ 28.09.2023, 21:33
Ўзбекистонда 2022 йилда содир бўлган табиий ва техноген офатларда 287 нафар инсон ҳалок бўлган

Ўзбекистонда 2022 йилда содир бўлган табиий ва техноген фавқулодда вазиятлар оқибатида 287 нафар инсон ҳалок бўлган. Бу ҳақида фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида ўтган илмий-амалий анжуманда маълум қилинди.

Статистик маълумотларга кўра, 2022 йилда содир бўлган табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятлар 131 тани ташкил этган. Оқибатда 287 нафар инсон ҳалок бўлган, 297 нафари жабрланган.

Шундан табиий хусусиятдагилари 55 тани, ҳалок бўлганлар  127 нафарни, жароҳат олганлар 88 нафарни ташкил этган. Техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг асосий қисмини ёнғинлар ташкил этган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1