1

"Барселона" клубининг фаолияти тўхтатилиши мумкин

СПОРТ 29.09.2023, 12:47
"Барселона" клубининг фаолияти тўхтатилиши мумкин

28 сентябрь куни Каталониянинг "Барселона" клубига Испания Қироллик футбол федерацияси ҳакамлар қўмитасининг собиқ вице-президенти Хосе Негреира ишида расман порахўрлик айблови қўйилди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди

"Тhe Теlegraph" нашри хабарига кўра, бу ҳатто «Барселона» клубининг дунё футболидан йўқолиб кетиш даражасига ҳам олиб келиши мумкин.

"Агар клуб айбдор деб топилса, жиноятчилар 3 йилдан 6 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади. "Барселона"нинг ўзи профессионал футбол клуби сифатида фаолият юритишдан тўхтатилиши мумкин, бу эса катта эҳтимол билан 124 ёшли клубнинг банкрот бўлишига олиб келади", - дейилади хабарда.

Аввалроқ Каталония клуби ўзига нисбатан бошланган суд тергови ҳақида расмий хабар олмагани ва ҳозирча жамоатчиликка баёнот бермаслиги ҳақида хабар берилганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1