“Президент сафарда бўлсалар ҳам, сизлар уларнинг эътиборидан четда қолмайсизлар” — Абдулла Арипов (видео)

ЖАМИЯТ 29.09.2023, 17:16
“Президент сафарда бўлсалар ҳам, сизлар уларнинг эътиборидан четда қолмайсизлар” — Абдулла Арипов (видео)

Бош вазир Абдулла Арипов Сергели тумани аҳолиси билан учрашиб, улар билан мулоқот қилди.

Суҳбат вақтида фуқаролардан бири президент Германиядан туриб ҳам уларни унутмагани ҳақида гапирди.  

“Президент ҳатто Германиядан туриб ҳам бизни унутмадилар, қойилман”, — деди у.

“Германияда хизмат сафарида бўлиб, кечаси 1 да менга телефон қилдилар, ҳокимга телефон қилдилар. Эрталаб 8 да яна телефон қилдилар. Президентимизга барча кучлар жалб қилинганини, 24 соат давомида ишлар ташкил қилиниб, кечаси билан ишлашганини билдирдим. Сафарда бўлсалар ҳам, уларнинг эътиборларидан четда қолмайсизлар, хавотир олманглар”, — деди Абдулла Арипов.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 28 сентябрь куни Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган божхона омборхонасида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлди. Тошкент ҳокими портлашдан талофат кўрган уйларнинг зарари қоплаб берилишини маълум қилди. Воқеа жойига Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа масъуллар етиб борган.

ССВга кўра, портлаш оқибатида жабрланганларнинг умумий сони 163 нафарни ташкил этмоқда. Бир киши ҳалок бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1