1

Илон Маск мигрантга айланди

ДУНЁ 29.09.2023, 17:52
Илон Маск мигрантга айланди

Илон Маск Мексика билан чегарага Лотин Америкасидан ноқонуний муҳожирлар оқимини ёзиб олиш ва томошабинларига кўрсатиш учун келди. Тадбиркор Техаснинг Эагле Пасс шаҳрида тўхтади ва у ерда ўз трансляциясини бошлади, дея ёзмоқда Zamon.uz

Тадбиркор ковбой шляпасини кийиб, мобил телефони орқали жонли эфирга чиқди. Бу жойда иммигрант экани ва шунинг учун "иммиграция тарафдори" позициясини эгаллаганини эълон қилди.

Миллиардернинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар қонуний иммиграция тизимини кенгайтириши ва унга фойдали бўлиши мумкин бўлган ҳар бир кишининг мамлакатга киришига рухсат бериши керак. Маскнинг қўшимча қилишича, штатларда қонунни бузганларга тоқат қилиб бўлмайди.

Тадбиркор чегаранинг АҚШ томонидаги кўприк остига тушиб, чегара расмийлари томонидан кўриб чиқилишини кутаётган бир неча ўнлаб муҳожирларни видеога олди. Шундан сўнг миллиардер ноқонуний муҳожирлар оқимини тезроқ тўхтатилмаса мамлакат ижтимоий таъминот тизими барбод бўлиши мумкинлигини айтди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1