АсосийDunyo

Истанбул кўчалари кучли ёмғирдан кейин дарёларга айланади(видео)

'Истанбул кўчалари кучли ёмғирдан кейин дарёларга айланади(видео)'ning rasmi

Истанбулга кучли ёмғир ёғди. У эртага эрталабгача давом этиши кутилмоқда, деб хабар беради NewTimes.kz ахборот агентлиги.

Қайд этилишича, шаҳарнинг бир қатор ҳудудлари сув остида қолган. Истанбул губернатори Довут Гул яна бир қанча ҳудудларни сув босиши хавфи борлигидан огоҳлантирди ва маҳаллий аҳолини вақтинча уйларини тарк этишга чақирди.

“Ҳурматли Истанбулликлар, шаҳримиз бўйлаб кучли ёмғир давом этмоқда ва эрталабгача ёғингарчилик кутилмоқда. Илтимос, сув тошқини хавфи бўлган ҳудудларни зудлик билан тарк этинг”, — деди у.

Ҳозир ёмғир ёғишда давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар