Ижтимоий тармоқларда Навоий вилояти Учқудуқ туманида экани айтилган видео лавҳа тарқалди. Унда катта обеъктда ёнғин содир бўлгани акс этган.
Darakchi.uz Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот котиби Мурод Садиқов билан боғланди.
Маълум қилинишича, ёнғин НКМК жамғармаси давлат муассасаси Учқудуқ ҳудудий бошқармасига қарашли "Ёшлар" спорт залида юз берган. Ҳозирда ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғиндан ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва талофат етказилмаган. Тегишли мутахассислар томодан ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар аниқланиб, тегишли барча чоралар кўрилади, дейилади туман фавқулодда вазиятлар бўлими баёнотида.