1

“Ханчжоу-2022”: Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси саудлар устидан ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди

СПОРТ 01.10.2023, 17:36
“Ханчжоу-2022”: Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси саудлар устидан ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди

Футбол бўйича Осиё ўйинлари доирасида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси 1-октябрь, якшанба куни Саудия Арабистонига қарши майдонга тушди.

Учрашувнинг 24-дақиқасида Саидазамат Мирсаидов ажойиб комбинацияни голга айлантирди ва ҳисобни очди. 44-дақиқада эса Владимир Назаровнинг узатмасидан сўнг Алишер Одилов узоқдан очиқ дарвозани аниқ нишонга олди.

Иккинчи бўлимда саудияликлар ҳисобни қисқартирди. 65-дақиқада Муҳаммад Марран ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва Ўзбекистон ОТЖ ғалаба қозонди.

Шу тариқа Тимур Кападзе шогирдлари ярим финал йўлланмасига эга чиқди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1