1

Xanchjou-2022: Эшкак эшувчиларимиз бугун учта медални қўлга киритишди

СПОРТ 02.10.2023, 09:28
Xanchjou-2022: Эшкак эшувчиларимиз бугун учта медални қўлга киритишди

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича бугунги кун дастуридан ўрин олган беллашувлар якунланди. 

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та кумуш (МК1 1000 метр, МС1 1000 метр) ва 1 та бронза (WК2 500 метр) медалларига сазовор бўлишди.

Шунингдек, 500 метрга каноэда эшкак эшиш бўйича жуфтлик баҳсларида Артур Гулиев ҳамда Камрон Аҳтамов тўртинчи, Нилуфар Зокирова ҳамда Гулбаҳор Файзиева эса бешинчи бўлиб маррага келди. Худди шу масофада стартга чиққан байдаркачи йигитларимиз Денис Онуфриев ҳамда Озоджон Амриддинов эса еттинчи поғонадан жой олишди.

Эртага ҳамюртларимиз яна 6 та дастурда медаллар учун кураш олиб боришади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1