Бортида 265 нафар йўловчи бўлган Тошкент-Истанбул рейсининг парвози бекор қилинди

ЖАМИЯТ 02.10.2023, 13:11
Бортида 265 нафар йўловчи бўлган Тошкент-Истанбул  рейсининг парвози бекор қилинди

"Турк ҳаво йўллари"нинг THY-371 йўналиши бўйича Тошкент-Истанбул рейси техник сабабларга кўра бир неча соатга кечиктирилди. Бу ҳақда UZBEKISTAN AIRPORTS хабар берди.

Натижада авиаташувчи рейсни бекор қилишга қарор қилди.  Жадвалга кўра, бортида 265 нафар йўловчи бўлган А-333 самолёти Тошкент вақти билан 02:35 да ҳавога кўтарилиши керак эди.

Бироқ самолётда техник носозлик аниқлангани сабабли парвоз кечиктирилди, йўловчилар кутиш залига жойлаштирилди ва иссиқ овқат билан таъминланди.  Эрталаб авиакомпания ушбу рейсни бекор қилишга ва йўловчиларни бошқа рейсларда Истанбулга ташишга қарор қилди. Йўловчиларга овқатланиш ва меҳмонхонада жойлашиш ҳам таклиф қилинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1