Самарқандда Барқарор ривожланиш маданиятини илгари суриш ҳамда болалар ва ёшларни иқлим кун тартибига жалб қилиш бўйича Марказий Осиё стратегиясини ишлаб чиқишга доир Марказий Осиё ёшлар экологик форуми ўтказилмоқда.
“Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университетида Марказий Осиё ёшлар экологик оромгоҳи байроғини кўтариш маросими бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Усмон Шарифхўжаев, Ёшлар масалалари агентлиги директори ўринбосари Дилнозахон Каттахонова, УНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде, "Замин" халқаро жамоат фонди ижроия органи раҳбарининг биринчи ўринбосари Абдуқаҳҳор Абдуғаниев иштирок этишмоқда.
Тадбир доирасида халқаро экспертлар иштирокида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистоннинг 60 дан ортиқ экофаол етакчилари учун семинар ва учрашувлар ўтказилиб, Марказий Осиё стратегияси ҳамда “Йўл харитаси” бўйича муҳокамалар ташкил қилинади.