Коллеж ва техникумларга кириш тест синовларининг якуний натижалари эълон қилинди

ЖАМИЯТ 03.10.2023, 10:16
Коллеж ва техникумларга кириш тест синовларининг якуний натижалари эълон қилинди

Маълумки, 2023 йил 26–30 сентябрь кунлари 2023/2024-ўқув йили учун профессионал таълим муассасалари (коллеж ва техникумлар) га кириш тест синовлари ўтказилди.

Бунда талабгорларнинг тест синовида тўплаган баллари тест синови ўтказилган куннинг эртасигаёқ my.uzbmb.uz сайтида эълон қилиб борилди.

Профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовлари бўйича якуний танлов натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазириги матбуот хизмати хабар қилди.

Талабгорлар танлов натижаларини my.uzbmb.uz сайти орқали шахсий кабинетидан билишлари мумкин.

Эслатма: тест синови натижасидан норози бўлган абитуриентлар икки кун давомида (3-4 октябрь кунлари) профессионал таълим муассасасида ташкил этилган апеллация комиссиясига апеллация шикоятини бериш ҳуқуқига эга.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1