Канаданинг Ўзбекистондаги элчиси Элисон Леклер ўз дипломатик миссиясини якунлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Тelegram-каналида маълум қилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган учрашувда Бахтиёр Саидов ва Канада элчиси Элисон Леклер энергетикадан тортиб таълимгача бўлган кўплаб соҳалардаги икки томонлама муносабатлар улкан салоҳиятга эга эканини алоҳида таъкидлашди.
Ўтган йилларда мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун Элисон хонимга миннатдорлик билдирилди ва келгуси фаолиятида муваффақиятлар тиланди.