АсосийJamiyat

Қашқадарёда Ғазначилик хизмати бошқармаси бошлиғи пахта учун 1 млн.дан йиғаётгани айтилмоқда

'Қашқадарёда Ғазначилик хизмати бошқармаси бошлиғи пахта учун 1 млн.дан йиғаётгани айтилмоқда'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси бошлиғи пахта терими учун ходимларидан 1 миллион сўмдан йиғаётгани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов бу хабарни рад этди.

"2023 йил 6 октябр куни ижтимоий тармоқларда “Қашқадарёдаги Ғазначилик каттаси ходимлардан пахта учун 1 миллион сўмдан йиғиб олмоқда” сарлавҳали “Қашқадарё вилояти Ғазначилик бошқармаси бошлиғи Ғулом Аҳмедов пахта мавсумига шаҳар ва туманлар ғазначилик хизмати бўлимларидаги ҳар бир ходимдан 1 миллион сўмдан йиғиб олмоқда. Акс ҳолда ўзинг пахтага чиқасан, демоқда”, деб ёзилган ҳолат нотўғри, ҳеч қандай асосга эга эмас",  дейилади Содиқовга тегишли каналда. 

Унинг сўзларига кўра, вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси ва туман(шаҳар) ғазначилик хизмати бўлимлари ходимлари пахта мавсумида пахта теришга жалб этилмаган ҳамда ҳеч бир ходимга бошқарма томонидан пахтага чиқасан ёки пул бер деган кўрсатма, топшириқ бўлмаган.

"Ушбу ёлғон маълумотни тарқатган шахс дастлабки ўрганишда аниқланди ва асосли ҳужжатлар прокуратурага тақдим этилди",  дейди Аҳрор Содиқов.

    Бошқа янгиликлар