АсосийJamiyat

Абдуқодир Мўминовга нисбатан чиқарилган суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди

'Абдуқодир Мўминовга нисбатан чиқарилган суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди'ning rasmi

Бугун Тошкент шаҳар судида Абдуқодир Мўминов (1990 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, “Oynaga qarang” МЧЖ раҳбари, муқаддам судланмаган) га оид жиноят иши судланувчи ва унинг ҳимоячилари томонидан жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг 2023 йил 4 августдаги ҳукми устидан берилган шикоятларига асосан апелляция тартибида кўриб чиқиш бўйича очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, мазкур жиноят иши Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Д. Ражабов раислигида ҳамда судьялар М. Аҳмедов ва Ҳ. Шамшиевдан иборат суд таркибида кўриб чиқилган. 

Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 6 октябрдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг А. Мўминовга нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз, апелляция шикоятлари эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Ушбу ажрим устидан Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят берилиши ёки протест келтирилиши мумкинлиги маълум қилинади, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар