Афғонистон ғарбида содир бўлган зилзила қурбонлари сони 500 нафарга етди, дея хабар беради ОАВ Афғонистон Қизил ярим ой жамияти расмийси Эрфанулла Шарафзойга таяниб.
Аввалроқ ОАВда шанба куни Европа-Ўртаер денгизи сейсмологик маркази (ЭМСC) магнитудали бир неча зилзила қайд этгани ҳақида хабар берилганди.
Зилзила ўчоғи Ҳирот шаҳридан 40 километр узоқликда, чуқурлиги 10 километр бўлган. Ер силкинишлари Туркманистон Ашхободида ҳам сезилган. Мамлакатда қурбонлар ва вайроналар ҳақида маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, бир ойдан камроқ вақт олдин Марокашда рўй берган кучли зилзила натижасида 2 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган, 2059 киши жароҳатланган.