1

Ўзбекистонда расман сумо федерацияси очилди

СПОРТ 14.10.2023, 13:50
Ўзбекистонда расман сумо федерацияси очилди

Эндиликда республикада расман сумо федерацияси очилди. Мазкур федерация жорий йилнинг 12 октябрь куни расмий рўйхатдан ўтган.

Федерация фаолиятининг асосий мақсади, Ўзбекистонда сумо спортини ривожлантириш ва оммалаштириш, сумо спорти билан шуғулланувчиларни, айниқса, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, сумо спорт турлари бўйича тадбирларни ўтказиш, халқаро спорт алоқаларини кенгайтириш ҳамда ўз аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилишдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, Камол Усмонов федерация раиси этиб сайланган. Қолаверса, Ўзбекистондаги илк сумо спортчиси сифатида Дурдона Абдужаббарова қайд этилган.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1